Мазкур ўқув-услубий қўлланма ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб, кибермуҳитда, шу жумладан, кибермаконда ёки у орқали содир этилаётган Жамият хавфсизлиги ва тартибига қарши кибержиноятларнинг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексидаги ҳолати нуқтаи назаридан ўтказилган таҳлиллар натижасида тайёрланган илмий иш саналади. Ушбу илмий ишда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Махсус қисмидаги кибержиноятларнинг жиноий-ҳуқуқий ва техник таҳлили назарда тутилган. Ушбу таҳлиллар кибералогия методи асосий амалга оширилган бўлиб, бу усул орқали қўлланмани тайёрлаш нафақат ўқувчиларга, балки сунъий интеллект ҳам ўзаро тушунишга, инсон ва технология ўртасида ўзаро тушуниш имкониятини бир мунча яқинлаштиради.
Мазкур қўлланмадан олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, ўрта-махсус таълим ташкилотлари ўқувчи ва талаблари, магистр ва тадқиқотчилари, профессор ва ўқитувчилари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, тезкор қидирув, назорат органлари ходимлари ва мутахассислари, шунингдек, мустақил тадқиқот олиб бораётган ёки таълим олаётган фойдаланувчиларга ҳам мўлжалланган.